» » Онлайн дарс Telegram гуруҳига порно видео ташлаган ўқувчилар жавобгарликка тортилди

Онлайн дарс Telegram гуруҳига порно видео ташлаган ўқувчилар жавобгарликка тортилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида онлайн дарс учун очилган Telegram гуруҳига порнографик видео ва фотолар ташлаган ўқувчилар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Постда” нашрида хабар берилди. 

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз тумани ХТБга қарашли мактаб ўқитувчиси Х.Д. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат этган. Унда ўзига тегишли бўлган телефон аппаратидан ўқувчиларини ўқитиш мақсадида Telegram’да алоҳида гуруҳ очгани, ушбу гуруҳда ўқувчиларга кунлик дарс вазифаларини бериб, онлайн ўқув жараёнини олиб боргани, бироқ 5 сентябрь куни гуруҳга уланган телефон рақамидан турли порнографик видео ва фото материаллар ташланганлигини маълум қилган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, туманнинг “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. ушбу гуруҳда жияни бир неча ой олдин унинг қўл телефон аппаратидан фойдаланиб ўқигани, шундан сўнг телефонида ушбу гуруҳ сақланиб қолгани ва ҳақиқатан ҳам порнографик мазмундаги видео лавҳа ҳамда фото суратларни ташлагани маълум бўлди. 

Бундан ташқари, онлайн тарзда ўқиб келаётган ўқувчилар Б.М., Р.А. ҳамда Ф.Ж. ҳам гуруҳга турли хил порнографик видео ва фото материаллар ташлагани аниқланган.

Билиб-билмай қилган хатти-ҳаракати учун фуқаро Ж.А. ҳамда бошқаларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, тегишли чора кўрилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР