» » Билл Гейтс коронавирус билан боғлиқ вазият баттар ёмонлашишидан огоҳлантирди

Билл Гейтс коронавирус билан боғлиқ вазият баттар ёмонлашишидан огоҳлантирди

«Microsoft» асосчиси Билл Гейтс кузда коронавирус билан боғлиқ вазият аввалгидан ҳам ёмонроқ бўлишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Fox Business» хабар берди.

«Куз ёздагидан кўра ёмонроқ бўлади», — деди у. Гейтснинг сўзларига кўра, касалланиш даражаси аллақачон ўса бошлаган. Совуқ тушганда эса одамлар кўп вақтини ёпиқ хоналарда ўтказишади. Бу эса юқтиришлар сонининг ошишига олиб келади.

Бундан ташқари, «Microsoft» асосчиси вакцина яратилгунга қадар одамларда вирусга қарши курашишнинг ягона усул борлигини, у ҳам бўлса уларнинг хатти-ҳаракати эканлигини таъкидлади.

«Афсуски, бу борада бизда жиддий чарчоқ ва салбий ҳолатлар йиғилиб қолди. АҚШда ниқоб тартибига амал қилиш аслида жуда ёмон аҳволда», — дея гапини тугатди миллиардер.

Аввалроқ Билл Гейтс пандемия қачон тугашини маълум қилганди. Шунингдек, у коронавирусни глобал миқёсда йўқ қиладиган ягона восита ҳақида гапирганди.

Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 тарқалиши илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. Ўшандан буён дунё бўйича жами 38,5 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинди, 1,09 миллиондан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмди. АҚШда айни вақтда қарийб 8 миллион киши коронавирусни юқтириб олган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР