» » Инфографика: Жиззах шаҳар ДХМ ўтган 9 ойда 43 848 та хизмат кўрсатди

Инфографика: Жиззах шаҳар ДХМ ўтган 9 ойда 43 848 та хизмат кўрсатди

Барча соҳаларда бўлгани каби давлат хизматлари агентлиги ҳам ҳар чоракда амалга оширилган ишларини сарҳисоб қилади. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида Жиззах шаҳар ДХМ келиб тушган 44 мингга яқин мурожаатни кўриб чиқди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари  томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эрки фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш юзасидан Жиззах шаҳри ҳудудидан тушган 4 615 та мурожаат 9 ойликда кўрсатилган хизматлар орасида ТОП-1 ўринни ташкил этмоқда.

Кейинги ўринларда кадастр паспортини  шакллантириш бўйича 3 301 та, кўчмас мулк объектларига  бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш  хизматига 2 426 та, ФҲДЁ органлари томонидан  архив ҳужжатларини  бериш  бўйича 2 242 та, табиий газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслашга ариза бериш 2 045та, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 1 724 та, СТИР олиш 1 287 та, фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун 1 222та, Фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш  бўйича давлат хизматига 1 397та, ГҲУ приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш бўйича 1 199 та  мурожаат қабул қилинган.

Мамлакатимиз ҳудудида эълон қилинган карантин муносабати билан автомашиналарга стикер бериш жорий этилган эди. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун  My.gov.uz портали орқали онлайн тартибда 5 867 та ариза келиб тушди.

Яна бир янгилик. Жорий йилнинг сентябридан Жиззах шаҳар ДХМ янги бинода фаолиятини бошлади. Бу эса шаҳар аҳолисига кўрсатиладиган хизматлар сифатини 2 баробарга ошириш имконини берди.

Баҳодир Зулфиқоров – Жиззах шаҳар ДХМ директори

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР