» » 52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди

52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди

IT Паркнинг 416 резидентидан 52 та компаниялар шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари учун, яъни аудиторлик хулосасини тақдим этмаганликлари ва Низом талабларини бузганлиги туфайли доимий резидент мақомидан маҳрум этилди.

«IT Парк резиденти мақомига эга IT-компаниялар сони кундан кунга ортмоқда. Aммо турли сабаблар туфайли ушбу мақомни йўқотаётганлар ва шунга кўра, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлаётган IT Парк резидентлари ҳам мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, Низом талабларини бузган юридик шахсларга нисбатан солиқ идоралари имтиёзларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятларини тиклаш билан бекор қилиш чораларини қўллайдилар», ― дейилади баёнотда.

Резидентликдан чиқарилган компаниялар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.

IT Парк резидентлари учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

  • Фақат ахборот технологиялари соҳасида фаолият турларини амалга ошириш;
  • IT Парк Дирекциясига ҳар чоракда фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
  • Молиявий-хўжалик фаолиятининг йиллик аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини Дирекцияга юбориш;
  • IT Парк резидентининг Дирекция билан ишлаш шартлари тўғрисидаги Шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.

IT Парк резиденти мақомидан маҳрум қилинган 52 та IT-компания тўғрисидаги маълумотлар имтиёзларни бекор қилиш чораларини кўриш мақсадида солиқ органларига юборилди. Шунингдек, солиқ идораларига IT Парк резидентларининг ягона реестрига киритилган, аммо турли сабабларга кўра энди фаол резидент бўлмаган 63 та IT-компания тўғрисидаги маълумотлар ҳам юборилди.

«Қонунга мувофиқ IT Парк резиденти мақомида бўлиш бир кун бўлса ҳам компаниянинг аудиторлик текширувини ўтказиш ва имтиёзлардан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик тўғрисида хулоса бериш мажбуриятини келтириб чиқаради», ― дейилади баёнотда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР