» » Фарғонада велосипедлар ҳам жарима майдонига жойлаштирилмоқда

Фарғонада велосипедлар ҳам жарима майдонига жойлаштирилмоқда

Фарғонада техник ҳолати талабга жавоб бермайдиган велосипедлар вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилмоқда. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ўз саҳифасида хабар берган. 

 
«Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 635 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлса, унда 150 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
 
Таҳлилларга кўра, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 29 фоизи велосипедчилар ҳиссасига тўғри келмоқда.
 
2020 йилнинг 9 ойи давомида велосипедчилар иштирокида 186 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ушбу ҳодисаларда 38 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 155 нафари эса турли даражадаги тан жароҳати олган.
 
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 20 октябридан 22 октябрига қадар 489 та велосипед вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилган бўлса, 13 нафар фуқаро маст ҳолда велосипедда ҳаракатланганлиги учун тегишли тартибда чора кўрилди» - дейилади хабарда.
 
Аввалроқ, Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйилгани хабар қилинганди. 
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР