Сергелида коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан графити чизилди

Сергелида коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан графити чизилди

Замонамиз қаҳрамонлари — коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан тасвирий санъат асари (мурал) яратилди.

Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлди.

— Ушбу жой тасодифан танланмаган, кўп қаватли уйдан узоқ бўлмаган масофада коронавирусга чалинган беморларни тақсимлаш маркази мавжуд. Кўпгина шифокорлар икки ой ёки ундан ортиқ муддат давомида уйда эмаслар ва биз ушбу ижодий мужда орқали уларга миннатдорлик билдирмоқчимиз», — дейди «Ziyo Forum» жамғармаси директори ва лойиҳа раҳбари Бобур Фармонов.