» » Яккабоғ тумани ҳокими ишдан олинди, Туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

Яккабоғ тумани ҳокими ишдан олинди, Туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шомурод Холбоевич Донаев лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хабарига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов раислигида снос масаласида ўтказилган йиғилишда Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли савдо ва маиший хизмат уйини ноқонуний равишда бузишга бўлган хатти-ҳаракати ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш хулосаларига кўра, туман ҳокими Шомурод Донаев ҳамда прокурори Жамшид Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев Хуррамович ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли бинони экскаватор рулига ўтириб, ўзи бузмоқчи бўлганида, тадбиркор унинг устига бензин сепиб, ёқиб юборган эди.

Сайтимизда аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Эски Яккабоғ қўрғончасида «Обод қишлоқ» дастури бўйича олиб борилаётган ишлар ва нотураржой иморатларининг бузилиши ва унга тадбиркорлар томонидан бўлаётган кескин норозилик бўйича суриштирув ва таҳлилий мақолалар эълон қилинган эди.

Кеча, 27 июль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев бўлаётган воқеалар билан яқиндан танишиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида Яккабоғ туманига келиб, «Эски Яккабоғ» қўрғончасига ташриф буюрган ва бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашган, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглаган, якунда тадбиркорнинг дўкони бузилмайдиган, моддий зарар қопланадиган бўлганди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР