Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар диққатига!

Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар диққатига!

  

  Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширган корхоналар (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари)

 Диққатига!

 

Жиззах шаҳридаги барча Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни  амалга оширувчи корхоналари “1-invest” shakli чораклик 2020 йил 3-чорак учун Ўзбекистон республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисидаги ҳисоботни жорий йилнинг 29 октябрдан кечиктирмай, давлат статистика ҳисоботларини элекрон кўринишда  автоматлаштирилган тизими – Estat 3.0 дастури  оркали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон тарзда тақдим этилиши сўралади.

Ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этиш бўйича тушунчалар олиш учун Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz сайти ёки шаҳар статистика бўлимининг 72-222-40-12 телефон ракамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

 

Мурожаат учун телефонлар: 222-40-12

                    

                                                  Жиззах шаҳар статистика бўлими