» » Яна «UzAutoMotors» ҳақида: «тижорат сири»микан ёки «жиноят сири»?

Яна «UzAutoMotors» ҳақида: «тижорат сири»микан ёки «жиноят сири»?

«UzAuto Motors» АЖ ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасида бўлаётган суд мажлисларидан бири ёпиқ шаклда ўтди. Бунга компаниянинг «тижорат сири»га оид айрим маълумотлар очиқланиши асос сифатида кўрсатилдики, айни важ кўпчиликнинг энсасини қотиргани рост: «UzAuto Motors» рақобатчиси йўқ, якка-ю ягона монопол корхона бўлса, унинг «тижорат сири» ошкор бўлди нима-ю, ошкор бўлмади нима?!

Шунга қарамай, суд корхона вакилларининг илтимосномасини қаноатлантирди — суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтди. Корхона шундоқ ҳам заҳардан қиммат автомобиллар нархини янаям оширворгани ортидан бошланган баҳс-мунозара алал-оқибат судгача етиб келгани маълум. Суд қандай қарор чиқаради — ҳозирча бир нима дейиш қийин.

Бироқ «UzAuto Motors»нинг «тижорат сири» учқунлари ҳозирданоқ кўзга ташланиб қолаётгандай.  Барака топишсин, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг иккин-уч нафар «тирик депутатлари» «UzAuto Motors» АЖ ва «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ томонидан импорт божи ва утилизация йиғими тўлашаётганига шубҳа билдиришининг ўзи жамоатчиликда  ўша «сир»га қизиқишни баттар оширди.

Бугун ижтимой тармоқларда «UzAuto Motors» АЖга нисбатан яна битта хабар пайдо бўлди. Фойдаланувчилардан бири ўз профилига Жанубий Кореядан Ўзбекистонга жўнатишга шай қилиб қўйилган «Малибу»лар суратини жойлар экан, шундай ёзади: «...Жанубий Кореяда буларнинг («Малибу»ларнинг) нархи 19.000 АҚШ доллари атрофида туради. Корейсларнинг ойлик маоши эса ўртача 2,000 АҚШ долларига тенг. Бир оддий ўқитувчи бемалол бир йил ишлаб, 1 та энг сўнгги моделдаги «Малибу» автомобилини сотиб олиши мумкин».

Шундан сўнг асосий гапга ўтади. Унга кўра: «...Аввало, бу тайёр автомобиллар божхона ҳужжатларида «ярим битган автомобиль ёки автомобиль эҳтиёт қисмлари» деб расмийлаштирилади. Табийки, ҳужжатда автомобиль деб ёзилмагандан кейин автомобилга тўланадиган  эмас, балки автомобиль эҳтиёт қисмлари учун белгиланган миқдорда бож тўлайди. Лекин, компания бундай эҳтиёт қисмлар учун бож имтиёзларига эга, уни ҳам тўламайди. Фақат 15 фоиз ҚҚС  тўлаши мумкин. Бу ҳам даргумон. Шунинг учун ҳам компания ўз қинғир ишларини яшириш мақсадида «тижорий сир»га маҳкам осилиб олган.

...Халқни алдаш, айланма йўллар билан солиқларни тўлашдан қочиш, четнинг машинасини олиб келиб, устига 10.000 АҚШ доллар қўйиб, «миллий маҳсулот» деб сотиш, давлат бюджетига триллион сўмлаб зарар етказиш, бу ҳам етмагандай, юртда, автомобиль соҳасида ягона сотувчи, мутлақ монопол бўлиб олиш, ўз қинғир ишларини судда «тижорат сири» деб жавобгарликдан қочиш каби ҳунарларнинг интиҳоси бормикин, ажабо?!»

Албатта, бу фойдаланувчининг шахсий фикри, кузатишлари. Аммо уларда мантиқ учқунлари ҳам йўқ эмас. Бундай шубҳа-гумонларга депутатларимиз Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасига юборган сўров жавобида ойдинлик киритилар?!

Агар шубҳа-гумонларнинг тенг ярми тасдиқланган тақдирдаям «UzAuto Motors»нинг «тижорат сири» аслида «жиноят сири» экани эҳтимолдан холи эмас.

Воқеалар ривожини кузатаверайлик-чи...

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР