» » Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин

Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин

 Ютуқли чек ўйинлари – энди бутун Ўзбекистон бўйлаб 

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилаётган ютуқли чек ўйинлари шу йил 29 октябрдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олади.

 Бу Президентимизнинг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан амалга оширилмоқда.  

Энди истеъмолчилар ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги – V тиражида иштирок этиш учун республиканинг исталган ҳудудида онлайн НКМ ёки виртуал касса чекини олиб рўйхатдан ўтказиши мумкин. 

Асосий шарт – ҳар бир истеъмолчи битта савдо шохобчасидан бир кунда фақат иккита, харид миқдори 1000 (минг) сўмдан кам бўлмаган чекни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ютуқли чек ўйинларида иштирок этиш учун харид қилинган маҳсулот (хизмат) учун онлайн НКМ ёки виртуал кассанинг QR кодли чекини олиш лозим.

Бундай қурилмалар барча дорихоналар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, шунингдек, йирик савдо тармоқларида ўрнатилган. Ҳозирда республикада қарийб 64 минг савдо шохобчасида бундай қурилмалар мавжуд.

Кейинги қадам – чекнинг QR кодини SOLIQ мобил иловасида сканерлаш ёки 12 хонали фискал белгисини 1077 рақамига SMS тарзда юбориш лозим. Рўйхатдан ўтказиш муваффақиятли якунлангандан сўнг, Сиз ютуқли ўйин иштирокчисига айланасиз.

Тошкент шаҳрида ўтказилган ютуқли чек ўйинларининг ҳар бир тиражида иштирокчилар сони тобора ортиб борди. Ҳозиргача ўтказилган 4 та тиражда онлайн НКМ ва виртуал кассалардан берилган қарийб 110 минг дона чек иштирок этди. Ушбу чекларнинг умумий харид миқдори 52 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этади.

Айни вақтга қадар V тиражда иштирок этиш учун 30 мингдан ортиқ чек рўйхатдан ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу тиражда 2020 йил 13 октябрь (соат 12:00)дан бошлаб берилган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар иштирок этади. Ўйин ўтказилиш санаси қўшимча равишда ДСҚ расмий манбалари орқали маълум қилинади.

Чекларни талаб қилинг, рўйхатдан ўтказинг ва қимматбаҳо совғалар ёки супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 соҳиби бўлинг.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.

 

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Туркманистонда автомобиллар кузовида қора рангли элементлар бўлиши тақиқланди
18:46
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида учта масала кўрилди
10:04
2 қаватдан юқори шахсий уйлар қурилиши назоратга олинади
10:00
Махсус комиссиянинг қарори: 1 декабрдан яна бир фаолият турига рухсат берилди
09:58
«Яшиндек ёпириламиз». Эрон ядро олимининг ўлими учун қасос олмоқчи
09:57
Полиция Марадонанинг ўлимида ҳамширадан гумон қилмоқда
09:55
АОКА расмий баёнот берди
09:54
Қўшиқчи Санжайнинг «иши» судга оширилди
09:52
Кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб водийга йўл вақтинча ёпилди
09:51
Тошкент яқинида журналист ҳужумга учради. Ҳолат бўйича Бош прокуратура баёнот берди
13:37
Андижонда қийноққа солинган фуқаро иши бўйича ички ишлар ходимларига суд ҳукми эълон қилинди
13:07
Қовун экспортида Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги ўрни ва потенциали
12:57
Жиззах: "Нур" кафесидаги ёнғин бартараф этилди, воқеа жойидан репортаж
09:34
Чиноздаги ёнғиннинг сабаби маълум бўлди
09:31
Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади
09:28
Бош прокуратура: «EQUINOX сотиб олинган, TRAILBLAZER эмас»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР