Мутахассис нега айримларда ҳид ва таъм билиш кеч тикланишини тушунтирди

Мутахассис нега айримларда ҳид ва таъм билиш кеч тикланишини тушунтирди

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

Мен коронавирусдан тузалдим ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Қачон яна ҳид ва таъм билишни бошлайман? Кўпчилик танишларимда шундай муаммо кузатиляпти.

Ҳид ва таъм билиш хусусияти қачон қайтиши борасида аниқ жавоб йўқ. Бу ҳаммада ҳар хил кечувчи жараён. COVID-19да вирус асаб тизими, жумладан, унинг ҳид ва таъм билишга жавоб берувчи қисмига таъсир қилади.

Баъзи беморларда ҳид ва таъм ҳисси жуда тез қайтади, баъзиларда эса тузалишдан бир неча ой ўтиб ҳам қайтгани йўқ. Бундан ташқари айрим беморлар нохуш ҳид ва таъмларнинг пайдо бўлганини билдиришмоқда. Шундай экан, шикастланган асаб ҳужайралари тиклангунга қадар кутиш лозим.