Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Автотранспорт воситасини божхонадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

Автотранспорт воситасини божхонадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

03 ноя 2020, 11:41, Admin
0 комментариев    4 226 Кўрилган

Давлат божхона қўмитаси «Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар» тўғрисидаги қарорни қабул қилди (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.). Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 5 июлдаги ПФ-6005-сон «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

Хусусан, Низомнинг 7-бандида энди аниқлаштирилишича, автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқишда мажбуриятнома тузилади, у «Авто» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кириш божхона пости ходими томонидан давлат, рус ва инглиз тилларидан бирида чоп этилади ҳамда хорижий автотранспорт воситасининг эгасига берилади.

Низом қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилди:

«Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган хайдовчи божхона органига автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш учун ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси божхона органи томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун 16-бандда кўрсатилган йиғим тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мустасно ҳисобланади».

17-банднинг янги таҳрири энди вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси белгиланган муддат тугашидан аввал хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги божхона постига муддатни узайтиришни сўраб ёки электрон тарзда масофадан тўловларни амалга оширган ҳолда реал вақт режимида мурожаат қилиши зарурлигини назарда тутади. Мурожаатга 16-бандда назарда тутилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилиш лозим. Тегишли божхона пости муддатни йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва «Авто» тизимида унинг муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги ахборотни киритади.

Қарорда Низомга бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2021 йилдан кучга киради.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив