Тошкентда аёл ўзини юқори қаватдан ташлаб юборди

Тошкентда аёл ўзини юқори қаватдан ташлаб юборди

Тошкентнинг Сергели туманида 39 ёшли аёл ўзини 4-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган.

Ҳодиса соат 22:30лар атрофида юз берган. 1981 йилда туғилган Г.С. Сергели-4 даҳасида кўп қаватли уйнинг 2-қаватида яшасада, ишдан қайтиб, уйига кирмасдан 4-қаватга чиққан ва йўлак деразасидан ўзини пастга ташлаган. Олган оғир тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Сергели тумани прокурори ўринбосарининг қайд этишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни текшириш якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.