» » Комил Алламжонов пойтахт ҳокимига: пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!

Комил Алламжонов пойтахт ҳокимига: пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёшлар билан учрашувда волонтёрлар ҳақида айтган фикри ижтимоий тармоқларнинг навбатдаги муҳокама мавзусига айланди.

Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда чиқиш қилган пойтахт раҳбари волонтёрлар ҳақида гапириб, улар фаолиятига очиқдан очиқ шубҳа билдирар экан, уларнинг асл нияти бошқаларга ёрдам беришми ёки даромад олишми, дея иддао қилади ва (волонтёрлар фаолиятини) текшириш кераклиги қайд этади. Шунингдек, «...мен шу пайтгача бирор қариянинг оёғини ювган ёки сочини тараб қўйган волонтёрни кўрмадим», дейди Тошкент шаҳар ҳокими.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳокимнинг бу гапларига кескин эътироз билдирди. Унга кўра, «бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди. Ўша пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб, уйда ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди. Энди уларни ўрганиш керакмиш. Улар даромад оляптими ёки кўнгилли ёрдамчиларми, шуни ўрганиш керакмиш.

Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп», дея таъкид этган К. Алламжонов гапининг охирида қуйидаги ҳикматни келтиради: пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР