» » «Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер…» – Шуҳрат Абдураҳмоновнинг учинчи аудиоси тарқалди

«Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер…» – Шуҳрат Абдураҳмоновнинг учинчи аудиоси тарқалди

Интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози дейилаётган яна бир аудио тарқалди.

«Битта-иккита сассиқ, ҳамманг ҳар ёқдан келгансан… Айт сенлар ҳам. Шармандамисан, виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Андижон... Ҳей ифлос, нима деб сасияпсан Андижонимизни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргин-да, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга, бошқа вилоятларга бор. Нимадан қолиб кетаётган эканман мен Андижонда.

Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер Наманганда туғилган экан. 50 миллион доллар пул берипти. Наманганда мана шунақа қилиб туманларни обод қилишга. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? Энди бориб Наманганда 50 миллион долларга у нима қиляпти-ю, бир сўм пули йўқ Андижон нима қиляпти, солиштириб кел. Бутун республика келиб Наманганга, ҳаммаси келишиб тайёр пулни ея олмаяпти», — деган Андижон вилояти ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимининг дастлаб тарқалган аудиоси юзасидан билдирилган расмий муносабатда овоз Ш. Абдураҳмоновга тегишли экани тан олиниб, у «икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги» таъкидланган эди.

Ўша аудиода «шаллақи» аёлларни 15 суткага «тиқиб қўйгани» айтиб мақтанган ҳокимнинг кўп ўтмай иккинчи аудиоси тарқалди. Унда тадбиркорларни ҳақоратлар билан обдон «сийлаб», улардан бирини «Андижон шаҳрининг шакали»га ўхшатади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР