» » Ўзини Президент Администрацияси вакили деб таништирган шахс қўлга олинди

Ўзини Президент Администрацияси вакили деб таништирган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили деб таништирган, 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Э.К. исмли фуқаро қўлга олинди.

Аниқланишича, мазкур шахс ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан эканлигини, Янгийўл туман ҳокимлиги масъул ходимининг уйи кузатувда экани, махфий тадбир ўтказиш учун келганини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига айтиб, қора рангли «Ласетти» автомашинасини тўхтатиб, ҳамкорликда тинтув ўтказишга ҳаракат қилган.

Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги» деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган RB №25 тартиб рақамли хизмат гувоҳномаси ва RB №20 тартиб рақамли «Замондош» журнали мухбири гувоҳномаси, икки дона, «Редми 4х» ва «Inoi» телефон аппарати ва бир дона ўткир тиғли пичоқ расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, Э.К. жорий йилнинг 15 июль куни ҳам фирибгарлик аломатлари билан Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ томонидан ушланган бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси билан иш қўзғатилган ва судга оширилган. Лекин ушбу шахс суд жараёни якунига етмасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ҳолда такрорий қинғир ишга қўл урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР