» » Коронавирус пандемияси шароитида Янги йил байрамини ўтказиш бўйича махсус комиссиянинг қарори

Коронавирус пандемияси шароитида Янги йил байрамини ўтказиш бўйича махсус комиссиянинг қарори

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг баёноти эълон қилинди.

Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек, янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

▪️ юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

▪️ мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;

▪️ фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;

▪️ янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган «Президент арчаси» байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;

▪ ️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;

▪️ вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;

▪️ ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР