Жиззахда ноқонуний равишда имомлик фаолияти билан шуғулланиб келган ОТМ талабаси қўлга олинди

Жиззахда ноқонуний равишда имомлик фаолияти билан шуғулланиб келган ОТМ талабаси қўлга олинди

ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувлар давомида Бахмал тумани «Сангзор» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида доимий рўйхатда турган, Жиззах шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирида ўқувчи А.А. ноқонуний равишда имомлик фаолияти ҳамда диний материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги аниқланди.

А.А. Бахмал тумани Ўсмат шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Ў. ҳамда Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи А.Ҳ.га жамоат намозларида имомлик қилган. Шу билан бирга, қатор танишларига диний мазмундаги материалларни тарқатиб келган.

Шунингдек, соҳа вакиллари томонидан Зомин тумани Даштобод шаҳри Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Л.К. ҳам диний мазмундаги материалларни тарқатаётгани аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ва тергов жараёнлари олиб борилмоқда.