Махсус комиссия қарори: 25 декабрдан эътиборан хориждан келувчилар диққатига!

Махсус комиссия қарори: 25 декабрдан эътиборан хориждан келувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан 2020 йил 25 декабрдан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олиши сўралади.