Янгийўлда нохуш ҳодиса рўй берди

Янгийўлда нохуш ҳодиса рўй берди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 21:00ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч ҚФЙ ҳудудидан ўтган «Тошкент-Янгийўл-Оққўрғон» автомобиль йўлининг 56-километрида ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматига кўра, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган С.Э. «Кобальт» русумли автомобилни бошқараётиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ёнғин юзага келган. 

Натижада, «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Э.А. ва йўловчиси 18 ёшли А.Ж.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.