Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Президент мурожаатномаси: 2021 йилда солиқ соҳасида нималар ўзгаради?

Президент мурожаатномаси: 2021 йилда солиқ соҳасида нималар ўзгаради?

01 янв 2021, 00:27, Admin
0 комментариев    285 Кўрилган

Ўзбекистон президентининг парламентга мурожаатида 2021 йилда солиқ соҳасида қилиниши кутилаётган бир қанча ўзгаришларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, янги йилда тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар берилади, айрим лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади ҳамда соддалаштирилади.

Жорий йил 29 декабрда президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасини билдирди. Унда 2021 йилда кутилаётган солиқ ислоҳотлари ҳақида маълумот ва таклифлар берилган. Қуйида давлат раҳбари нутқида таъкидланган асосий гапларнинг тезиси тақдим этилади.

Тадбиркорга бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги маълумотларини олиш имконияти яратилади.

Келгуси йилда «Солиқчи – кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

Айни пайтда солиқ соҳасидаги жамоатчилик портали орқали инсофли солиқ тўловчилар, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарлар, ҚҚС тўловчилари, мажбурий аудиторлик текширувидан ўтган корхоналар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида маълумот олиш мумкин.

105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича тартиб-қоидалар соддалаштирилади.

Янги йилдан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.

Хусусан, президент фармони билан2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади (рўйхат);
  • 17 та лицензия ва 14 та рухсатнома хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади (рўйхат);
  • 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (рўйхат).

2021 йил 1 январга қадар лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органлар аввал расмийлаштирилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрини хатловдан ўтказади ва янги тартиб асосида юритилишини таъминлайди.

Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз «оёққа туриб олишлари» учун уларга кўмак бериш давом эттирилади.

2020 йилда хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағларни тўлдириш учун, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратилди.

Марказий Банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов Kun.uz мухбири билан суҳбатда президент фармонига асосан жорий йилда тадбиркорлик фаолиятини узлуксиз давом этишини таъминлаш мақсадида 30 триллион сўм револьвер кредит ажратилиши белгиланганини айтган эди. 

2020 йил апрел ҳолатига кўра, 5,1 триллион сўм ҳажмда турли кредитлар аллақачон ажратилгани, талабга қараб, яна берилиши маълум қилинганди.

Мурожаатга кўра, 2021 йилда ҳам давлат томонидан тадбиркорлик корхоналарига айланма маблағларни тўлдириш учун кўмак бериш давомли бўлади.

Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади.

Мурожаатда келгуси йили 20 минг тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатини яна бир йилга узайтириш таклиф этилди.

Бундан ташқари, 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс миқдори 30 фоизга етказилиб, тадбиркорлар қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағларга эга бўлади.

Маълум қилинишича, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартирилади ҳамда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади.

Шу билан бирга, ҳукумат томонидан бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш ва ҳалол тадбиркорларни, замонавий технологиялар асосида ишлаётган виждонли тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «яширин иқтисодиёт»ни қисқартиришга қаратилган механизмлар жорий этилади.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив