Тоққа саёҳатга бормоқчи бўлганлар учун муҳим хабар эълон қилинди

Тоққа саёҳатга бормоқчи бўлганлар учун муҳим хабар эълон қилинди

 Куни кеча Тошкент вилоятидаги тоғларга кетиш йўлларида катта тирбандликлар бўлгани маълум қилинганди. 

Шу сабабли жорий йилнинг 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманидаги айрим автомобиль йўлларида бир томонлама ҳаракат яъни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан (кўприк ёнидан) кириш ва «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойидан чиқиш йўлга қўйилди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берган.