Ўзбекистонда қаттиқ совуқ қачонгача давом этади?

Ўзбекистонда қаттиқ совуқ қачонгача давом этади?

Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Кечалари совуқ 5—10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12—17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0 даража совуқдан ошмайди.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8—10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Демак, аномал совуқ яна бир неча кун давом этади.