Тошкентда «Нексия» нима сабабдан ёнгани айтилди

Тошкентда «Нексия» нима сабабдан ёнгани айтилди

Бугун, 6 январь куни соат 14:10ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган О.Н. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобилнинг сигнализация мосламасида қисқа туташув юзага келиб ёнғин содир бўлган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.