Вазирлик аҳолини ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди

Вазирлик аҳолини ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди

Ижтимоий тармоқларда, жумладан, телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги ва бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон ҳисобланади, дейилади вазирлик тарқатган хабарда.

Аввалроқ, ОТМларда 11 январдан анъанавий тарзда ўқиш бошланиши хабар берилганди.