Отахон мурожаатида адашганлигини тан олди ва узр сўради

Отахон мурожаатида адашганлигини тан олди ва узр сўради

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қизилқўрғон қийлоқ Мирзабулоқ МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Қишлоқ аҳли газсиз қийналиб кетдик. Гап шундаки, қишлоғимиз ёнида битта бойвачча иссиқхона очиб, ҳамма газни олиб қўйди. Совуқда янги туғилган чақалоқлар нобуд бўляпти. Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий ёрдам кутиб қоламиз”» шаклидаги танқидий материал тарқалди.
Ушбу мурожаат Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонасининг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаат юзасидан  отахон билан учрашилгач электр тармоқлари ходимларидан адашганлигини тан олиб узр сўради.

- Газ йўқ эди, электр энергияси деб айтиб қўйганман, светда айб йўқ, дейди отахон. 


«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати