» » Ўзбекистонга "казино" кириб келмоқдами?

Ўзбекистонга "казино" кириб келмоқдами?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

«Ишонч» нашри журналисти Есимхон Қаноатов тегишли ҳужжатларга асосан Мўйноқ чўлида Ўзбекистонда тақиқланган, таваккалчиликка асосланган қимор ўйини — казино қурилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди.

Таъкидланишича, «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга туристик-кўнгилочар зонасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар» режаси, яъни йўл харитасига асосан бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов томонидан Мўйноқда казино қурилиши тасдиқланмоқда.

«Йўл харитаси»да Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга туристик-кўнгилочар зонасини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи тасдиқланган. Ишчи гуруҳ таркибига бош вазири ўринбосари Сардор Умрзоқов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Оққулов, бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ва бошқалар киритилган.

Мазкур ҳужжатда ишчи гуруҳга хорижий давлатларнинг таваккалчиликка асосланган ўйинлар, казино ва шу турдаги бошқа ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ҳамда амалий тажрибани ўрганиш белгиланган. Шунингдек, ишчи гуруҳга таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ миллий қонунчиликни инвентаризасия қилиш ҳам топширилган.

«Йўл харитаси» бандларида казино бизнесини электрон ва реал кўринишда ташкил этиш ва шу каби таваккалчиликка асосланган ўйинларда иштирок этиш, пул ўрнига махсус жетонлар, фишкалар ва бошқа тўлов услубларини қўллаш бўйича қоидаларни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилмоқда.

«Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам эътибордан ҳоли қолдирилмаган. «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга бўлган туристик-кўнгилочар зона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳам алоҳида белгиланган.

«Демак, Ўзбекистонда илк бор казино ва шу каби таваккалчиликка асосланган ўйин зоналари Мўйноқда ташкил қилиниши ҳақиқатга яқин», — деб ёзади журналист Есимхон Қаноатов.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
11:26
Facebook’дан ўғирланган маълумотлар орасида сизнинг телефон рақамингиз ҳам борми: буни қандай текшириб кўриш мумкин?
11:23
Эмлаш рўзани бузадими? Ўзбекистон мусулмонлари идораси жавоб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР