Тошкентда ердан фойдаланишнинг энг паст нархлари тасдиқланди

Тошкентда ердан фойдаланишнинг энг паст нархлари тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг  05.02.2021 йилдаги «Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида»ги 112-сон қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар (1-илова) ва туманлар (2-илова) кесимида белгиланди.

 Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:

  • аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиради;
  • ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади (20.12.2019 йилдаги 1023-сон ВМҚга 1-илова).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.02.2021 йилдан кучга кирди.