Ўйин: Эйфел минораси манзарасини тиклаймиз

Ўйин: Эйфел минораси манзарасини тиклаймиз



 Эйфель минораси ҳақида сиз билмаган 10та факт

Парижда 132 йил олдин, яъни 1889 йилнинг 31 мартида Эйфель минораси очилган эди. Ўша куни конструктор Густав Эйфель миноранинг юқори қисмида француз байроғини кўтарган.

Фото: Getty Images

Парижнинг энг таниқли меъморий обидаларидан бири, Франциянинг рамзи сифатида дунёга машҳур бўлган Эйфель минораси тўғрисида ўнта фактни тақдим этамиз.

1. Баҳайбат минора 1889 йилда очилганида, у сайёранинг энг баланд иншооти эди. 1930-йилларда ушбу номни «Крайслер» компаниясининг осмонўпар биноси (фотода) ўз қўлига олди, у минорадан 18 метрга баландроқ эди. Шунга қарамай, агар Эйфель минораси баландлигига унинг 24 метрлик антеннаси қўшилса, «Крайслер» орқада қолади. Бизнинг давримизда эса, Эйфель минораси Франциядаги энг баланд бинолар орасида фақат бешинчи ўринни эгаллайди.

Фото: РИА "Новости"

2. Эйфель минораси кўринишда монотондир, бироқ бу истиқбол иллюзияси. Аслида бино учта рангги бўялган. Энг қоронғи тон бинонинг асосида ишлатилган, энг ёрқини – тепада. Минора занглашга қарши ҳимоя мақсадида ҳар етти йилда 60 тонна бўёқ билан қопланади.

3. Машҳур бош ошпаз Ален Дюкасс (Alain Ducasse) миноранинг иккинчи қаватида ресторанга эга.

4. 1912 йилда пальто-парашют яратувчиси ўзининг ихтиросини Эйфель минорасида синаб кўришга қарор қилди. Эркак иморатнинг учинчи майдончасидан сакраб, ҳалок бўлган.

Фото: AP

5. Иккинчи Жаҳон Уруши пайтида Парижни немисларга топширишдан аввал, французлар Эйфель минорасида саботажни амалга оширганлар. Улар душман шаҳарнинг кўринишидан баҳраманд бўлмаслиги учун лифтни бузиб ташлашган. Аммо Ҳитлер минорага пиёда кўтарилишга қарор қилган. Лифтлар 1944 йилда таъмирдан чиқарилди ва барча иттифоқчи-аскарларга юқори қисмга текинга кириш рухсат берилди.

Фото: Getty Images

6. Эйфель минорасининг кичик нусхалари дунёнинг турли бурчакларида бор: Американинг Лас-Вегасида, Хитойнинг Гаунчжоу ва Шэньчжэнида, Руминиянинг Слобозиасида, Копенгагенда (Дания), Варнада (Болгария), Актау (Қозоғистон) ва бошқа шаҳарларда.

Фото: РИА "Новости"

7. Густав Эйфель минорада ўша даврдаги энг яхши 72 нафар муҳандис, олим ва математикларнинг исмларини ўйиб ёзган.

8. 1925-1934 йилларда Citroën автомобиль компанияси минора тўрт томонини реклама шчити сифатида ишлатган. Бу ўша пайтдаги энг йирик реклама бўлганди.

9. Баландликка қарамай, минорани ўрнатишда фақат бир киши ҳалок бўлган.

Фото: Getty Images

10. Томас Эдисон Эйфель минорасига ташриф буюрган ва ундан жуда ҳайратга тушган. У меҳмонлар китобида шундай деб ёзган эди: «Жаноб Эйфель, муҳандис, замонавий муҳандислик санъатининг буюк ва ажойиб намунаси жасоратли қурувчисига бу муҳандислардан завқланувчи барчадан».