Тошкентда коронавирус юқтирганлар сони бирдан ўсгани кузатилди

Тошкентда коронавирус юқтирганлар сони бирдан ўсгани кузатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 2021 йил 13 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80567 (+86) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

3 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
4 нафари Тошкент вилоятида,
77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, расмий рақамларга кўра кейинги икки кунда Ўзбекистонда коронавирус юқтирувчилар сони ўсди. 12 март куни 89 бемор аниқланган бўлса, 11 март куни 45 беморда вирус қайд этилган эди. Бир кунда беморлар сони икки баробар ошган. 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 703 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.