Хоразмда суд биносининг томи қулаб тушди

Хоразмда суд биносининг томи қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Хонқа тумани суди биносининг томи қулаганлиги юзасидан хабарлар тарқалди. 

Ҳолатга ФВб аниқлик киритди. Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам бугун эрталаб, кучли шамол натижасида Хонқа тумани Жиноят ишлари бўйича суди биносининг том қисми қулаб тушган. Ушбу содир бўлган воқеа натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Хозирда ҳодиса окибатлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда.