Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.  

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +45...+46 даражагача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.