Содиқ Сафоевга Дипломатия университети ректори вазифаси юклатилди

Содиқ Сафоевга Дипломатия университети ректори вазифаси юклатилди

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Ҳукумат қарори билан Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Huquqiy axborot Telegram-канали хабар бермоқда.

Содиқ Сафоев 2005 йилда мазкур университетнинг ректори вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖИДУ ректори Комилжон Каримов олий таълим вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Содиқ Сафоев турли йилларда ташқи ишлар вазири, Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, президентининг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси бўлган.

2015 йилдан — Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият юритибк келмоқда.