❗️Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ҳарбий самолётлари ўзаро тўқнашиб кетди

❗️Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ҳарбий самолётлари ўзаро тўқнашиб кетди

14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди чегарасидан ноқонуний ўтган, ичида жами 585 нафар қуролланган ҳарбий хизматчилар бўлган, Aфғонистон Ислом Республикасининг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолётлари мажбурий равишда Термиз халқаро аэропортига қўндирилган.

Жорий йил 15 август куни Қарши шаҳридаги “Хонобод” аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Aфғонистон Ислом Республикасининг 3 та  “EMBRAYER-314” русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та “МИГ-29” русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинган.

Лекин кузатув давомида  “EMBRAYER-314” ва “MIG-29” русумли самолётлар тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапулт) орқали ерга тушишган.

Шу куни 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.