Музейлар тарих ҳақиқатини англашга ёрдам беради

Музейлар тарих ҳақиқатини англашга ёрдам беради

 Музейлар фақатгина маданий қадриятлар намойишигина бўлиб қолмасдан, улар бизни ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуз ҳисобланади. Ўзбекистон музейлари 130 йиллик тарихга эга. Мамлакатимизда жами 1200 дан зиёд турли йўналиш ва соҳа музейлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, миллионлаб томошабинларга тарих зарварақларида ўчмас из қолдирган инсонлар ва улар билан боғлиқ бўлган воқеалар ҳақида хабардор қилиб келмоқда.

Бугун ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси Маънавият ва маърифат марказида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюрди.

Ушбу музей 2019 йилда вилоят ҳокими томонидан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган.  Музей 3 қисмга бўлинган бўлиб, биринчи қисми вилоят тарихи билан боғлиқ. 2-қисми ЖДПИ ташкил топиши ва фаолиятига қаратилган. 3-қисми вилоятимиз ўтмиши, ўша даврда яшаган  инсонларнинг ҳаёт тарзи, фаолияти қолаверса, қатағон қилинган жадидлар ва вилоятимиздан “Пахта иши” бўйича ноҳақ жабрланганлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган. Моддий экспонатлар сони 100 дан ошиқ бўлиб, айрим экспонатларнинг махсус макетлари ясатилган. Асосий экспонатларнинг 80 фоизи маҳаллий аҳоли томонидан музейга беғараз топширилган.

 

 

 

 

Бундай маданий масканларга саёҳатларнинг тез-тез уюштирилиши ўтмиш ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга ёрдам беради.

Қўшимча фотосуратлар учун ҳавола

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати