DataLife Engine > Breaking news / Жиззах янгиликлари / Мурожаатлар > Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!

Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!

“РИО” деган жой бор. Ҳамма автомашинаси бор инсонлар йилига камида бир марта шу ерга бош суқишга мажбур. Ўзбекчасига Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхат имтиҳон бўлими.

Бу маскан 4 фасл, 12 ой ҳайдовчилар билан гавжум.

Ҳужжатсиз машина ҳайдаш маъмурий жарима дегани. Шу сабабли “документ”ларни тўғрилаб қўйиш керак.

Тартиб ноль, лекин бу тизим ҳали-бери ислоҳ бўладиган тизимга ўхшамайди.

Давлат хизматлари агентлигида ишлайман. Балки “РИО”ни ҳам ДХАга бериш керакдир. Ҳар қалай ДХМда тартиб бор. Кутувчилар электрон навбат орқали қабул қилинади. Ҳар қалай айтилган суммаларда давлат хизмати учун тўлов 1 тийин ҳам кам эмас тўланаётган бўлса.

Бу ерда эса алмисоқдан қолган услуб қоғозда кимдир навбат шакллантиради.

Навбатингиз келишини кутиб бир-икки кунингиз ўтади. Онлайн тартибга ўтказиш шунчалар қийинми????

Хуллас 3 кунлик уринишим самарасиз кетадиган кўринади. Оддий автомобиль техник паспортига газ балон ўрнатилган ёзув киритишим керак холос.

Ҳамма ҳам бекорчи эмас. Ҳурматли масъуллар. Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ мутасаддилари арзимаган иш сизлар учун. Сўнгги йилларда тизимда катта ўзгаришлар амалга ошди. Янги бинолар қурилди. Эскилари реконструкция қилиниб қулай шароитлар яратилди. Шунинг натижасида турли жиноятлар ўз вақтида фош этилмоқда. Йўл транспорт ҳодисаларининг олди олинаяпти. Сиздан илтимос бу масканга келаётган фуқароларнинг вақтини беҳудага ўғирламанг. Кичкина тор ойначаларни бир йўла 8-10 та қабул ойналарига ўтказиш вақти келган менимча.

Масъуллардан муносабат кутаман.

P/S: Мазкур пост фейсбукдаги саҳифамдан олиниб бироз таҳрирланди ва яқин соатлар ичида ижтимоий сўров тариқасида Президент порталига ҳам юборилади.

P/P/S: Шу ўринда бир эълон!

 Ҳакимжон Фозилов – Sangzor.uz сайти бош муҳаррири

скачать dle 12.0



Вернуться назад