Суперлига: “Сўғдиёна” кумуш медаллар сари яна бир дадил қадам ташлади

Суперлига: “Сўғдиёна” кумуш медаллар сари яна бир дадил қадам ташлади

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперолигасида навбатдаги беллашувларнинг 20-турида Жиззахнинг “Сўғзиёна” жамоа ўз майдонида Бекобод шаҳрининг “Металлург” клубини қабул қилиб ишончи ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда кутилганидек майдон эгалари рақибларига нисбатан яхшироқ ўйин намойиш этиб, “Металлург” дарвозаси олдида уюштирилган хавфли вазиятларни иккитасида унумли фойдалана билди. Жасур Абдураимов шогирдларига баъзан омад кулиб боқмаган бўлса, қолган вазиятларда ўзларига бўлган ишонч етишмади.

Учрашувнинг биринчи бўлими 1-дақиқасида “Сўғдиёна” сардори Жасур Ҳасановнинг узатмасидан сўнг, Жамшид Болтабоев ҳисобни очди 1:0.  

Жамоалар ана шу ҳисоб билан танаффусга чиқди.

Иккинчи бўлимга “Металлург” футболчилари ҳужумкор кайфиятда тушиб келди ва бир неча хавфли вазиятларни юзага келтирди. Аммо “Сўғдиёна”нинг сербиялик легионер дарвозабони Милан Митрович жамоасини голдан қутқарган бўлса, қолган вазиятларда Улуғбек Бақоев шогирдлари ҳимояда яхши ўйин намойиш этди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида бекободликлар дарвозабони Акмал Турсунбоев хатога йўл қўйди. Бундан унумли фойдаланган жиззахликлар тўпурари Шохруз Норхонов жамоадоши Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узатмасидан сўнг учрашувдаги иккинчи голини киритиб, тўпурарлар баҳсида голлари сонини 9 тага етказиб, яна иккинчи поғонага кўтарилиб олди.

Беллашувда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.  

Учрашувни бошқарган ҳакам Вадим Агишевнинг ўйин тугагани ҳақидаги ҳуштаги жиззахликларнинг навбатдаги ишончли ғалабасини ифода этди.

Шундай қилиб, Жиззахда “Металлург” устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган “Сўғдиёна” профессионал футбол клуби мамлакат чемпионатининг кумуш медаллари сари яна бир ишончли қадам ташлади.  

А.ҚАЮМОВ, ЎзА