Янгиҳаётда етти киши ёнғин ичида қолиб кетди. Қурбон бор

Янгиҳаётда етти киши ёнғин ичида қолиб кетди. Қурбон бор

11 октябр куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб ёнғинни бартараф этган. 
Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20-25 кв.м. майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинган, 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ҳалок бўлган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.