Жиззах шаҳридаги “Халқ ва армия - бир тану бир жондир!” шиори остидаги фестивал бўлиб ўтмоқда. (ФОТО)

Жиззах шаҳридаги “Халқ ва армия - бир тану бир жондир!” шиори остидаги фестивал бўлиб ўтмоқда. (ФОТО)

Бугун, 7 январ куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар Жиззах шаҳридаги “Мустақиллик майдони”да “Халқ ва армия - бир тану бир жондир!” шиори остидаги “Ҳарбий ватанпарварлик фестивали” ўтказилмоқда.

 

 

 

 

 
Бу ҳақда тадбирда бўлиб турган Sangzor.uz интернет нашри мухбири Бекжон Жўрақулов хабар бермоқда.
Фестивал доирасида ҳарбий жанговар техникалар, қурол аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ёшлар ўртасида “Югуриш марафони”, “Миллий кураш”, “Веломарафон”, “Қўл жанги”, “Камондан ўқ отиш”, “Менинг армиям менинг фахрим” шиори остида “Расм чизиш”, “Кубик-рубик”, “Ватанпарварлик қўшиқларни ижро этиш” бўйича танловлар ўтказилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
Ғолиблар диплом ва қиматбаҳо совғалар билан тақдирланади!