Инфографика: Жиззах вилоятининг 2021 йил январь-декабрь ойлари учун ташқи савдоси

Инфографика: Жиззах вилоятининг 2021 йил январь-декабрь ойлари учун ташқи савдоси

 

2021 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 532,2 млн.долл. ташкил этиб, импортнинг кескин камайиши натижасида 284,5 млн.долл. ёки 34,8 %га камайган.

Экспорт ҳажми 196,5 млн.долл. (+58,3%), импорт ҳажми 335,7 млн.долл. (-51,5%) ташкил этди.

Экспорт ҳажми 72,3 млн.долл. ошиб, импорт ҳажми 356,9 млн.долл. камайди. Ҳисобот даврида 139,2 млн.долл. салбий ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та йирик (88,9%) ҳамкор-давлатлардан Афғонистон, Россия, Тожикистон ва Туркия давлатлари билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган. Қолган 6 та давлатлар билан салбий ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Вилоят 69 та мамлакатлар билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли улуши Хитой Халқ Республикаси (23,4%), Корея (17,5%), Туркия (15,3%), Россия (14,7%), Қозоғистон (6,0%), Литва (5,1%), Италия (2,4%), Германия (1,6%), Афғонистон ва Тожикистон Республикаларига (1,5%тўғри келади.

2021 йилда вилоят экспорт географияси 2 та давлатга (Бразилия ва Португалия) кенгайди.

Вилоятдаги ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улуш Жиззах шаҳрида 25,6%, энг қуйи улуш Янгиобод туманида 0,7%.

Улуғбек Хўжақулов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали бош илмий ходими