Путин фахрий президент мақомидан маҳрум этилди

Путин фахрий президент мақомидан маҳрум этилди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Россия президенти Владимир Путиннинг ташкилот фахрий президенти ваколатидан маҳрум этилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда федерация ахборот хизмати хабар берди.

«Халқаро дзюдо федерацияси жаноб Владимир Путиннинг IJF фахрий президенти ва элчиси ўлароқ мақоми бекор қилинганини эълон қилади», дейилган федерация хабарида.

Путинга мазкур мақом 2008 йилда берилган эди.

Россия қўшинлари 24 февраль куни Украина ҳудудида ҳарбий амалиёт бошлагани сабаб IJF шундай қарорга келган.