Murojaat.gov.uz платформаси ишга туширилди

Murojaat.gov.uz платформаси ишга туширилди

Президент Халқ қабулхоналари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Мурожаатлар билан ишлашнинг ягона онлайн платформаси – murojaat.gov.uz портали яратилиб, 1 сентябрь куни тест режимида ишга туширилди.

Асосий мақсад – вазирликлар, қўмиталар, идоралар ва ҳокимликларга келиб тушган мурожаатларни жамловчи марказлашган тизимни яратган ҳолда уларни кўриб чиқиш муддати ва сифати устидан рақамли назорат ўрнатиш, аҳолининг кундалик турмуш тарзига бевосита таъсир қилувчи масалалар бўйича мурожаатлар тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш, маҳалла институтини жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантиришдан иборат.

Эндиликда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ушбу платформа орқали мурожаат қилиш мумкин.