Россия коинотга ичида тирик организмлар бўлган сунъий йўлдошни учиради

Россия коинотга ичида тирик организмлар бўлган сунъий йўлдошни учиради

Россия ҳозирги Федерал космик дастур доирасида орбитага олимлар хоҳлаганидек иккита эмас, балки "Бион-М" тирик организмлари бўлган битта сунъий йўлдошни учиради. У келажакда Россия орбитал станцияси (РОС) жойлашган юқори кенглик орбитасига чиқарилади. Бу ҳақида РИА Новостига биология фанлари доктори Владимир Сичев маълум қилди.
Илмий дастур ўзгармайди, лекин парвоздан кейинги ҳайвонларни тадқиқ қилиш дастурида ўзгаришлар бўлади, чунки янги орбитада биологик объектларга таъсир этувчи космик парвоз омилларининг янги тўплами мавжуд.

"Биз радиация омилининг биологик объектларга таъсирини сезиларли даражада ошириш учун биологик сунъий йўлдошни 800 километр баландликда учишни режалаштирган эдик. Аммо ҳозир Россия орбитал станцияси учун мўлжалланган орбитанинг кўрсаткичини амалга оширишдек муҳим вазифа турибди. Бу қарор қабул қилинди”, дейди Сичев.
Унинг аниқлик киритишича, аввал режалаштирилганидек, 75та сичқон ва дрозофил пашшалари 2- сонли "Бион-М" орбитасига чиқади. Қурилманинг коинотда бўлиш муддати тажриба ташкилотчилари уни 800 километр баландликдаги орбитага тайёрлашда кутган вақт билан бир хил – 30 кун.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бион-М” биологик сунъий йўлдошини 2024 йилда орбитага чиқариш режалаштирилган эди. Сичқонлар “Бион-М” лойиҳалари доирасидаги асосий тадқиқот объекти ҳисобланади. Шунингдек, орбитага чивинлар, ўсимликлар ва микроорганизмларни юбориш ҳам режалаштирилган.