Автомобиль олд ойнаси музлаб қолганида уни қандай тозалаш мумкин?

Автомобиль олд ойнаси музлаб қолганида уни қандай тозалаш мумкин?

Ташқари қанчалик совуқ бўлмасин, йўлга чиқишга қанчалик шошилманг музлаган олд ойнани тозалаш биринчи галда қилинадиган иш бўлиши керак. Гап шундаки, ойналари музлаган машинани ҳайдаш хавфли. Олд ойнадаги муз кўриш қобилиятини бузади ва бу бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин, шунинг учун кейинчалик машинани таъмирлашга вақт ва пул сарфлагандан кўра, ойналарни тозалашга эринмаган маъқул.

Ойнани қиздириш

Ҳозирда кўплаб замонавий автомобиллар заводдан ойна иситиш каби фойдали функция билан ишлаб чиқарилмоқда. Гап олд ойнанинг бутун майдонини иситиш ҳақида кетганда бу муздан тозалаш учун фойдали ва қулай ечим бўла олади. Бу машина ойнасидаги музни тез ва ортиқча ҳаракатларсиз эритиш имконини беради.

Салон печкаси

Агар ҳамма машиналарда ойна қиздириш функцияси бўлмаса, ҳар бир машинанинг, албатта, печкаси бор. Двигательни ишга туширинг, печкани ёқинг ва ҳаво оқимини кўришга тўсқинлик қилаётган музлаган олд ойнага йўналтиринг. Бу ҳолатда бир нечта нюанслар мавжуд. Биринчидан, двигатель қизиб, иссиқ ҳаво чиқариши учун вақт керак. Иккинчидан, печкани максимал даражада ёқманг ва ойналарни минимал даражада қиздиринг. Учинчидан, илиқ ҳаво таъминотини аста-секин оширинг - ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли музлаган олд ойна иссиқ ҳаво оқимига бардош бера олмай, ёрилишларга олиб келиши мумкин.

Аралашмалар

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Автомобиль дўконлари олд ойнадаги музни эритиш учун турли хил суюқликлар ва спрейларнинг кенг ассортиментини таклиф қилади. Аммо яқин атрофда бундай кимёвий воситани сотиб оладиган жой бўлмаса, уни ўзингиз тайёрлашингиз мумкин. Автомобиль ойнасидаги музни эритишга ёрдам берадиган самарали восита сув ва туз аралашмасидир (эритмани кучлироқ қилган маъқул, аввал оз миқдорда қўллаб кўринг, корпус ва ойна тозалагичларга тушмаслигига ишонч ҳосил қилинг), сув ва спирт (2 ҳисса спирт ва 1 ҳисса сув), янада яхши самара бериши учун бир томчи оддий идиш ювиш воситаси ёки сув ва сирка (3 ҳисса сирка ва 1 ҳисса сув) қўшиш мумкин – агар машинангизни автотураргоҳга қўйишдан олдин охирги айтилган аралашма билан ойналарни арцангиз, самараси яхшироқ сезилади.

Нолдан паст ҳароратларда фойдаланиш учун мўлжалланган автомобиль ойнасини ювиш воситаси музлаган олд ойнага пуркашингиз мумкин. Айтганча, олд ойнани ювиш учун идишга спиртли суюқлик қўшиш ҳам мумкин - бу аралашманинг самарадорлигини оширади ва машинанинг музлаган олд ойнасини эртишга ёрдам беради.

Ойналарни музлашдан сақлаш йўллари

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Олд ойнадаги музни эритгандан кўра унинг шу ҳолга келмаслигига йўл қўймаслик осонроқ. Бунинг учун машинани автотураргоҳга қўйишдан олдин бир неча тавсияларга амал қилиш лозим:

  • Манзилга етишга бир неча дақиқа қолганда, печкани бутунлай ўчиринг ёки совуқ ҳаво чиқариш режимига ўтказинг. Бу машина ва кўчадаги ҳароратни оз бўлса-да тенглаштиради, натижада ойналар камроқ музлайди. Бундай ҳолда музлаган ойнани тозалаш шарт эмас.
  • Олд ойнани мато билан қоплаб четларини эшикларга қистириб қўйиш ҳам мумкин. Машина ойналари тез-тез музлаб қолса, бундай усул самарали восита бўлади.

Ойналар музлаганда нима қилмаслик керак?


Йўлга чиқишга шошиб турган бўлсангиз ҳам, машинангизнинг олд ойналари музлаб қолган бўлса, ҳеч қачон қуйидаги амалларни бажарманг:

  • Ойнага иссиқ сув сепиш. Бу усул, албатта, олд ойнадаги музнинг тезроқ эришига имкон беради, лекин айни пайтда ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида пайдо бўладиган ёриқларга олиб келади.
  • Агар олд ойна музлаган бўлса, куракчадан ёки қўл остингизда бўлган бошқа асбоблардан фойдаланиш самарасиз бўлади. Бу билан ойнани тирнаб қўйишингиз ва унинг хизмат қилиш муддатини қисқартиришингиз мумкин.

Фото: Grazia

Фото: Grazia