DataLife Engine > Breaking news / ДХА янгиликлари > Махсус стикерлар бериш тартиби расман тасдиқланди

Махсус стикерлар бериш тартиби расман тасдиқланди

 ❗️ Мазкур махсус рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомобилларига вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.

❗️ Рухсатномани олиш учун аризани фақатгина онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали бериш мумкин:  
https://my.gov.uz/uz/service/337

❗️ Рухсатнома тайёр бўлгач, Давлат хизматлари маркази ариза берувчи билан боғланиб, бу ҳақида хабардор қилади ва стикерни тақдим этади.

❗️ Рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

❗️ ДХМ ариза расмийлаштирилгандан сўнг 8 иш соати ичида QR-код қўйилган рухсатномани ёки рухсатнома беришни рад этиш хабарномасини шакллантириб, ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарнома олгандан кейин 1 иш куни ичида ДХМга рухсатномани олиш учун ўзи келиб мурожаат этади.

Бунда, ДХМ томонидан юборилган хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида ДХМгача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

ДХМга келган ариза берувчига муҳр босилган рухсатнома ва стикер рухсатномалар реестрида имзо қўйдирган ҳолда тақдим этилади.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлиги

скачать dle 12.0



Вернуться назад