DataLife Engine > Breaking news / Ўзбекистон / Тиббиёт / Covid-19 > Эксклюзив хабар: Тошкентда Covid-19 ни енгиш тадқиқотлари бошланди

Эксклюзив хабар: Тошкентда Covid-19 ни енгиш тадқиқотлари бошланди

Дунё коронавирусга қарши кураш олиб бормоқда. Бу курашда инсоният чексиз зеҳн ва янги иш услубларини жорий этишга интилаяпти. Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда ҳар куни коронавирусдан даво топаётган инсонлар ҳақида хабарлар берилмоқда. Дунё миқёсида илмий ва тиббий изланиш олиб бораётган муассасалар, докторлар ва олимлар ҳақида ҳикоя қилинмоқда.

Кимдир коронавируснинг неча даража ҳароратда нобуд бўлишини аниқлаётган бўлса, яна бир гуруҳ жамоа эса вакцина ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Яъни экспертлар вирусни ички томондан йўқ қиллишга уринишмоқда.

Хўш Ўзбекистонда бу борада қандай ишлар амалга ошириляпти?

Биламиз ўтган 1 ой давомида Ўзбекистонда катта ҳажмдаги ишлар амалга ошди. Беморлар ва гумондорлар учун карантин ҳудудлари барпо қилинди. Тиббиёт соҳаси учун катта миқдорда маблағлар ажратилди. Тождор вирусга қарши курашиш амалиётида шунинг ўзи етарли деб ўйласангиз адашасиз.

Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик маркази экспертлари “Коронавирусли инфекциялар патогенезини чуқур таҳлили асосида уларга қарши кураш ва даволаш технологиясини яратиш бўйича” тадқиқот лойиҳаси ишга туширилди. Дастлабки лаборатория синов-тадқиқотлари муваффақиятли натижани кўрсатди.

Вирус, бактерияларнинг ҳаво ҳамда ҳаво зарралари орқали тарқалишини олдини олиш мақсадида, янги молекуляр структура технологияси устидаги синов ишлари кутилган натижани берди. Лойиҳа ижрочиларининг Sangzor.uz сайтига маълум қилишларича, технология имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ҳаво таркибидаги вирус, бактерияларни молекуляр қобиқ билан қоплаш ҳамда ҳавони мазкур зарралардан тозалаш буйича илмий-тадқиқот марказлари ва етук лабораторияларида синовлар ўтказилди.  Бугунга келиб ушбу натижалар асосида янги яратилган молекула структураси, нафақат вирусни қобиқ билан қоплаб тарқалишини олдини олади балки молекула уни нейтраллаштириш орқали йўқотиш имкониятларининг чуқур синовлардан ўтказилиши бошланди.

Лўнда қилиб айтганда, ушбу гуруҳнинг фаолиятини кузатишда давом этамиз ва кейинги сонларда технология муаллифлари, тадқиқотнинг яратилиш тарихи, олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Насиб қилса оз қолди. Биз вирусни биргаликда енгамиз!

Ҳаким Фозилов –

Sangzor.uz учун махсус тайёрланди

скачать dle 12.0



Вернуться назад