Podcast: Ўзбекистонда тест синовлари - "Радар" нигоҳида

Podcast: Ўзбекистонда тест синовлари - "Радар" нигоҳида

Ўтган шанба куни Жиззахда Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари якунланди. Мамлакат бўйлаб илк маротаба очиқ майдонларда ўтказилаётган ўзига хос тест синовлари шаффоф ва адолатли ўтди дейилади кўплаб ОАВлар тарқатган хабарларда. Бироқ шунга қарамасдан айрим абитуриентлар шпаргалка ва телефон олиб киришнинг йўлини топишган. 

Sangzor.uz нинг подкаст дастурида айнан шу масалалар юзасидан фикрлар алмашганмиз. Дастур бошловчилари Олимбек Қосимов, Ҳакимжон Фозилов, Дилшод Эргашев ҳамда Фозилбек Қосимов. Эксперт сифатида тест жараёнларини ёритишда фаоллик кўрсатган "Yoshlar" телеканалининг Жиззахдаги мухбири Ёрқин Содиқов таклиф этилган.
Дастурни тингланг фикр ва мулоҳазаларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда қолдиринг.



Материал IWPR нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини “Янги медиалар ва рақамли журналистикани ривожлантириш ва қўллаб-қуватлаш” лойиҳасининг менторлик дастури доирасида яратилган. Мазкур материалнинг мазмуни, ундаги қарашлар, фикрлар подкаст муаллифига тегишли бўлиб, IWPR нинг расмий позициясини ўзида акс этмаслиги мумкин.