Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуриб беради

Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуриб беради

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги собиқ «Кичкинтойлар боғи»да бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

6 гектарни эгаллаган мазкур ҳудудда UMS Holding асосчиси, машҳур тадбиркор ҳамюртимиз Алишер Усмонов томонидан Халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилган. Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олади. Сунъий кўллар, фавворалар, автотураргоҳлар барпо этилади.

— Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига айланади, — деди вилоят ҳокими.

Шавкатжон Абдураззақов қурилиш олиб борилиши режалаштирилган ҳудудда ободонлаштиришга эътибор қаратиш, котлован атрофида хавфсизлик масалаларини кўздан қочирмаслик зарурлигини таъкидлади.