“Ўззувтаъминот” – сувга хлор коронавирусдан ҳимоялаш учун қўшилади

“Ўззувтаъминот” – сувга хлор коронавирусдан ҳимоялаш учун қўшилади

2020 йил ичимлик суви таркибига максимал даражадаги хлор - бир литрга 0,5 миллиграмм қўшилган. “Ўзсувтаминот” раиси   Соҳиб Саифназаровнинг айтишича, бу коронавирус инфекциянинг олдини олиш учун зарурдир.

"Хлорнинг ҳидидан қочиб бўлмайди. Аксинча, бу сувнинг зарарсизлантирилганини кўрсатади. Кўпгина тармоқлар эскирган, баъзи бир авариялари ҳолатларда зарарли моддалар сувга тушиши мумкин. Шунинг учун истеъмолчига етказиладиган ичимлик сувидаги хлорнинг қолдиқ даражаси сақланади. Бу хавфсиз ҳисобланади, зеро мазкур параметрларнинг барчаси санитария-эпидемиология назорати билан келишиб олиниб, саломатликка ҳеч қандай зарар етказмайди", - деди Саифназаров аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, унинг айтишича бугунги кунда республикада 82та лаборатория фаолият юритмоқда. Сув намуналарини таҳлил қилиш мунтазам амалга оширилади.