Жиззахда ФВБ ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Жиззахда ФВБ ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Жиззах шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимидаги хизматчиларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. 

ЎзА хабарига кўра, “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди вилоят филиали ва  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида тишкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кўзланган мақсад – Фавқулодда вазиятлар бошқармаси таркибидаги қисм ва бўлинмалар хизматчиларининг оила аъзолари саломатликларини муҳофаза қилишга кўмаклашиш эди. Тадбир давомида ҳарбийларнинг оила аъзоларини марказий поликлиниканинг малакали мутахассислари рентген, УТТ, ЭКГ ва бошқа замонавий тиббий ускуналар ёрдамида кўрикдан ўтказди.